Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги "Экотуризмни ривожлантириш ва сув омборларининг ва сув омборларининг сувни мухофаза қилиш зоналари доирасида ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги 978-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича Фарғона вилояти Туризмни ривожланитирш ҳудудий бошқармаси ва бошқа алоқадор маъсул идоралар томонидан, Каркидон сув омбори ҳудудида мухофаза зонаси доирасида экотуризмни ривожлантириш (кўнгилочар ва умумийовқатланиш, қирғоқ бўйи дам олиш объектлар, санитария-гигиеник шохобча) учун 179-180-181-182-контурларидаги умумий майдони 9,56 гектар ер майдони E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали савдосини ташкил этиш учун Қува тумани ер заҳирасига қайтарилди. Бугунги кунга қадар ушбу ер майдонинг 5 гектари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали тадбиркорлик субъектларига тақдим этиш учун тегишли лотлар билан савдога киритилди. (2020 йил феврал ойи)